<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><title>Руҳан тирикман</title>
<lyrics>[V1]
 Худонинг Ўғлига
 Бўлган имоним
 Кундан кун поклайди
 Танамда қоним.
 Бугун уйғоқ руҳим
 Уйғоқ виждоним
 Ўликлар ичида
 Тирикман бугун

[V2]
 Отам бўлди Худо
 Раббим орқали
 Руҳимда улғайиш
 Қалбим орқали.
 Порлоқ келажак бор
 Дўстларим хали
 Ўликлар ичида
 Руҳан тирикман

[V3]
 Икки дунё аро
 Яшаябман чин
 Руҳнинг хузурида
 Қуриб олиб ин.
 Муқаддас қон билан
 Ювилиб хар кун
 Ўликлар ичида
 Руҳан тирикман

[V4]
 Азалий режаси
 Шудир Худонинг
 Масиҳ нур тарк этма
 Асло зиёни
 Кучи бор ҳар битта
 Қилган дуони
 Ўликлар ичида
 Руҳан тирикман

[V5]
 Хушхабар етгуси
 Ҳар бир элатга
 Ишондим бир буюк
 Бу ИНОЯТГА
 Меҳри солар мени
 Ҳар кун ҳайратга
 Ўликлар ичида
 Руҳан тирикман

[V6]
 Олқишим тошади
 Ҳар тонг дилимдан
 Ҳаёт сўзи янграр
 Ҳар тонг тилимдан
 Бу бебаҳо бойлик
 Яширай кимдан?
 Ўликлар ичида
 Руҳан тирикман

[V7]
 Ота улуғланинг
 Сўзимда такрор
 Ҳар битта ишимда,
 Изимда такрор.
 Улуғланинг ҳар кун
 Ўзимда такрор
 Ўликлар ичида
 Руҳан тирикман
 Отам ишларига</lyrics>
<author>Равшан Хизиров, Собир</author>
</song>